
Мбаппедан “французча” рекорд
“Реал” Испания кубоги доирасида ўтказилган учрашувда “Сельта” билан куч синашди. Нимчорак финал баҳсининг асосий вақти 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Қўшимча таймларда мадридликлар меҳмонлар дарвозасини яна уч маротаба ишғол қилиб, кейинги босқичга ўтди.
Статистика экспертлари “Реал” ўйинчиси Килиан Мбаппе қайд этган натижага эътибор қаратди.
Беллашувда ҳисобни очган франциялик ҳужумчи жорий мавсумда олтинчи мусобақада гол уришга муваффақ бўлди.
25 ёшли тўпурар ўтган ёз “Реал”га қўшилганидан бери Испания чемпионати, кубоги, Суперкубоги, Европа Чемпионлар лигаси, қитъалараро кубок ва УЕФА Суперкубоги каби турнирларда ўз номига гол ёздириб қўйди.
2022-2023 йилги мавсумда худди шу кўрсаткични “Реал”нинг франциялик аввалги ҳужучиси Карим Бензема қайд этган эди.
Фикрлар