Медаллар сони кескин ортмоқда!

BEPUL PROPAN

Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича G3 классификациясидаги "Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги"нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақаси илк кунида мамлакатимиз таэквондочилари 5 та медалга эга чиқди.

Халқаро турнирнинг илк кунида эркаклар -74, -80, -87, +87 килограмм, аёллар эса -46, -49, -53 ҳамда -57 килограмм оғирликдаги беллашувларда даянга чиқишди.

Шиддатли кечган мусобақалар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз Жасурбек Жайсунов (-80) ва Марат Мавлонов (+87) олтин, Шуҳрат Салаев (-87) кумуш, Ёдгорбек Жўрабоев (-87) Мадина Мирабзалова (-57) бронза медалини қўлга киритди.

Халқаро турнирнинг иккинчи кунги баҳсларида  8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та бронза, жами 3 та медалга эга чиқди. Жумладан, Жаҳонгир Худойбердиев (-54кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) олтин, Светлана Осипова (+73 кг) эса бронза медалини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида: мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 кумуш ва 3 бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!