Мэдисон Киз ҳам финалга йўл олди
Zohir2018
Унинг рақиби россиялик теннисчи
АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган “Премьер” мусобақасида барча финалда иштирок этадиган теннисчилар номи аниқланди.
Мусобақанинг ярим финалида америкалик Мэдисон Киз ва София Кенин ўзаро куч синашди. Ушбу учрашувда Мэдисон 7:5, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди "Western & Southern Open" турнирининг финал баҳсида Киз россиялик Светлана Кузнецова билан бош соврин учун рақобатлашади.

Изоҳлар (0)