Мексика - Ўзбекистон учрашувининг ҳакамлари маълум

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШда бўлиб турибди. Вакилларимиз 13 сентябрь куни тонгда Тошкент вақти билан 05:00да яна бир ўртоқлик ўйини ўтказади. Сречко Катанец шогирдлари бу гал Мексикага қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувни америкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Виктор Ривас, унга қанотларда Луис Уранга ва Жереми Кьезо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Кайл Жонсонга топширилган.

Ўйин Aтлантадаги “Мерcедес-Бенз” стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!