Мельбурндан хушхабар келди...

TIGGO 2 PRO

Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов иштирокини ғалаба билан бошлади.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султоновга саралаш босқичининг илк даврасида колумбиялик Даниэль Элахи Галан рақиблик қилди ва 6:3, 6:7, 7:5 ҳисобларида зафар қучди. 

Энди Ҳ.Султонов  8 январь куни саралаш баҳсларининг иккинчи даврасида чехиялик Далибор Сврчина билан куч синашади. 

Маълумот ўрнида: Ҳумоюн Султонов айни пайтда ATP рейтингида 223, Даниэль Элахи Галан эса 126-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!