Мен “Челси”ни бошқаришга бормайман!

CHERY AUTO

Январнинг биринчи куни бош мураббий Энцо Марескани ишдан бўшатиб юборган “Челси” айни пайтда фаол тарзда жамоани муваффақиятли бошқара оладиган бошқа мутахассисни қидирмоқда.

Tecno

“Челси” бош мураббийлигига номзодлар орасида Португалиянинг “Порту” клуби бош мураббийи Франческо Фариоли ҳам бор. Бироқ бу мутахассис “Челси”га ўтиш эҳтимолини қатъий рад этди.

Фариоли “Порту”ни ўтган ёзда қабул қилиб олган. 38 ёшли италиялик мутахассис ҳозирги жамоасини бу қадар тез  тарк этишга тайёр эмас.

- Албатта, мен “Порту”да қоламан. Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ ва ҳеч қачон иккиланиш бўлмаган.

Агар олдинги тажрибамга қарасангиз, “Ницца”да ёки ўтган мавсум “Аякс”да ҳам жараён ўртасида жамоани тарк этиш масаласи кун тартибида бўлмаган. Мен клубга тўлиқ садоқатлиман, - деди Франческо Фариоли журналист Бен Жейкобс сўровига жавоб бериб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!