Мен “Челси”ни бошқармайман!

  • 22 Apr 16:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Челси” ёзда бош мураббийликка олиб келмоқчи бўлган номзодлар орасида “Бавария”дан истеъфога чиқарилган Юлиан Нагельсманн ҳам бор эди.

Бироқ, таниқлиу журналист Фабрицио Романо 35 ёшли германиялик мутахассис “аристократлар”ни бошқариш вариантидан воз кечган. Бу Нагельманнинг якуний қарори экани айтилмоқда.

Нагельманн “Бавария” бош мураббийлигидан 24 март куни истеъфога чиқарилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, “Челси” Грэм Поттерни ишдан олди. Ўшандан бери Юлиан Лондон жамоасини бошқариш учун асосий номзод сифатида тилга олинаётган эди.

“Челси” раҳбарияти мавсум охиригача бош мураббий вазифасига Фрэнк Лэмпардни олиб келган. Бироқ ёш мутахассис вазиятни ўнглай олгани йўқ. Ёзда унинг ўрнига тажрибали мутахассис таклиф этилади.

Comments

You must be logged in to commet!