Мени "Барса"да етарлича қадрлашмаяпти
«ПСЖ» ҳужумчи Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ишларни фаол давом эттирмоқда.
Marca нашри хабар беришича, яқин кунлар ичида парижликлар «Барселона» раҳбарияти билан 26 ёшли футболчининг трансфери юзасидан бевосита музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Манбага кўра, француз клуби ва ўйинчи ўртасидаги молиявий шартлар бўйича асосий келишувга аллақачон эришилган, шу боис бу йўналишда жиддий тўсиқлар кутилмаяпти.
Қайд этилишича, Ферран Торрес «Барселона»да ўзини етарлича баҳоланмаяпти, деб ҳисоблайди ва жамоани ўзгартириш фикрига тайёр. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Ўтган мавсум Ла Лига доирасида Ферран 33 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Унинг батафсил статистикасини махсус спорт платформаларида кўриш мумкин.

Фикрлар