Мени "Барса"га қайтаринг!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футболчи клуб раҳбариятини режалари билан таништирди. «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Жоау Фелиш яна Европа майдонларига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчи Саудия клуби билан шартномаси якунлангач, «Барселона» сафига қайтишни истамоқда. 

Ҳужумчининг агенти Жорже Мендеш аллақачон каталонияликлар раҳбариятига Фелишнинг ёздаги режалари ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Фелиш 2023–2024 йиллар мавсумида «Барселона» таркибида ижара асосида тўп сурган. Ҳозирда унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!