Мени “Барса” ёки “Реал”га олинглар!

TIGGO 2 PRO

Ўтган мавсум “Байер”нинг илк бор Германия чемпиони бўлишида муҳим роль ўйнаган маҳоратли ҳимоячи Жереми Фримпонг жамоасини қудратли клубларга алиштиришга тайёр эканини билдирди. 

Фримпонг ўнг қанот ҳимоячиси хизматларига эҳтиёж сезаётган испан грандлари – “Реал” ва “Барселона”га кўчиб ўтишга розилигини айтди. 

Голландиялик футболчининг шартномасида уни 40 миллион еврога олиш мумкинлиги ҳақида банд киритилган. Экспертлар бу сумма каталонияликларни ҳам,  мадридликларни ҳам қониқтириши мумкинлигини таъкидлаяпти. 

24 ёшли Фримпонг аслида “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Шаҳарликлар” асосий таркибга кира олмаган ўйинчини 2019 йили 380 минг евро эвазига “Селтик”ка сотиб юборади. 

“Байер” Фримпонгнинг истеъдодини пайқаб, 2021 йили уни 11 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!