Мени “Барса”да олиб қолинг
“Барселона” ҳимоячиси Рональд Араухо ўзининг эҳтимолий кетиши ҳақидаги хабарларга қарамай, жамоада қолишни истамоқда. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар берди.
Аввалроқ “Барселона” раҳбарияти Араухони ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкин бўлган футболчилардан бири сифатида кўраётгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Бироқ уругвайлик футболчининг атрофидагилар ўйинчи клубда қолиши керак, деб ҳисобламоқда. Рональднинг ўзи ҳам худди шундай фикрда.
Эслатиб ўтамиз, Рональд Араухо “Барселона” асосий жамоасида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда уругвайлик ҳимоячи барча мусобақаларда 38 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди.
Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида Араухода психологик муаммолар мавжудлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар