
"Мени "Реал" эмас, "Барса" боқяпти"
Хабарингиз бор, "Барселона" ёш юлдузи Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насравий ўғлининг ғалабаларини дабдабали нишонлаши билан танилган. Бироқ, унинг "қора" ўтмиши ҳам бор. Сабаби, у илгари "Реал" мухлиси бўлган. Ҳатто Ламин "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаётган пайтларда ҳам.
Испания кубогини қўлга киритгач, Мунир ижтимоий тармоқлардаги ўзининг аввалги танлови ҳақидаги фикрларга кескин жавоб берди.
- Балки илгари "Реал"га мухлис бўлгандирман, лекин энди менга фарқи йўқ. Ҳозир мени "Барса" боқяпти".
Комментарии