Мени “Реал”га чақириш билан чалғитманглар!

“Реал”нинг ҳозирги бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум якунланиши билан жамоани тарк этиши кутилмоқда. Италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасидан таклиф олган.

Мадридликлар ҳозирдан жамоага қайси мутахассисни олиб келиш ҳақида бош қотирмоқда. Аксарият манбалар бош мураббий лавозимини “Байер”ни бошқараётган Хаби Алонсо эгаллашини таъкидлаяпти.

Испаниялик мутахассис бу маълумотларга муносабат билдирди.

- Мадридга кетишим ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Мен бор эътиборимни ҳозирги жамоамга қаратишим керак. Биз мавсумни яхшт бошладик. Ўйинчилар ҳам диққатини фақат “Байер”г а қаратиши лозим. Бу масалада мен уларга биринчи ўрнак бўлишим шарт, - деди Хаби Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!