Мераб Двалишвили: "Умар, сен менга муносиб рақиб эмассан"

  • 28 ноябрь, 17:36
  • 0
  • MMA

Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили (18-4) россиялик жангчи Умар Нурмагомедов(18-0)га мурожаат қилиб, "профессор" сифатида ўз вазнидаги ҳолатни ўрганиб чиқди.

“Демак, бизда Мераб бор. Вой-буй! Ажойиб! Ахир у 11 рақибни, жумладан тўртта рейтингга эга собиқ UFC чемпионлари - Алдо, Янг, Сехудо ва О'Мэллини мағлуб этган-ку.. Энди эса Хабибнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов пайдо бўлди. Қизиқ савол: у кимни енга оларди?! Менимча, ҳеч кимни! Лекин промоушен Умарга Сэндҳаген шаклида "совғв" беришда давом этмоқда. UFC Нурмагомедовга Шон О'Мэлли билан жангим учун захира мақомини таклиф қилганида, у рад жавобини берди. Бу йигит ўрнидан турмасдан чемпион бўлишни хоҳлайди шекили. Гапларимни эшит, Умар! Сен менга муносиб рақиб эмассан", - деди Двалишвили ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинган видеода.

Эслатиб ўтамиз, Мераб сўнгги жангида О'Мэллини енгиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!