Месси - Испания чемпионати тарихидаги энг яхши ўйинчи

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания футболи тарихи ва статистикаси тадқиқот маркази талқинига кўра, Испания чемпионати тарихидаги энг яхши футболчи дея эътироф этилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда. 30 ёшли футболчи 349 та гол билан Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Нашрнинг хабар тарқатишича, ушбу тадқиқотда 1929 йилдан буён чемпионатда иштирок этган 9280 нафар футболчи таҳлил қилинган. Ушбу таҳлилда ҳар бир мавсумда ўйналган дақиқалар, ўйиндаги ва пенальтидан урилган голлар, автогол ва қизил карточкалар ҳисобга олинган.

Ушбу ҳисоб-китобларда Месси 545 очко жамғаришга мувоффақ бўлди. Иккинчи ўринни эса 528 очко билан 1994-2010 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган Рауль эгаллаган бўлса, кучли учликни 524 очко билан 1939-1955 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган Сесар Санчес якунлаб берди.