Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Месси 937-голи ҳақида кутилмаган гап айтди

Олдинда фақат Роналду бор

«Интер Майами» клуби ҳужумчиси, 39 ёшли Лионель Месси ўзининг карьерасида урган 937-голига муносабат билдирди. 

Аргентина терма жамоаси собиқ сардори МЛСнинг навбатдаги турида «Нью-Инглэнд Революшн»га қарши ўйинда (2:1) гол урди.

«Карьерамда 937-голимни урдимми? 

Вой, ростданми? 

Мингта гол уришга интиляпманми? 

Йўқ, мен ҳеч нарсанинг ортидан қувмайман. Ҳар доим айтганман: рекордлар мени қизиқтирмайди. Мен фақат футболдан завқ олишни истайман», — дея таъкидлади Месси учрашув якунлангач.

Жорий мавсумда Месси «Интер Майами» таркибида 33 та ўйинда майдонга тушди, 29 бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва 16 та голли узатма амалга оширди.

Месси билан америкалик клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг охиригача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ