Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Месси ажойиб серияни тўхтатмаяпти

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Қариганда ўйини очилиб кетди

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси яна майдонни гол ёки голли пассиз тарк этмади. 39 ёшли юлдуз МЛС доирасидаги «Нэшвилл»га қарши учрашувнинг 62-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 2:1 қилди. 

Аммо ушбу устунликни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади: ўйин охирида меҳмонлар Сэм Сарриджнинг голи ҳисобига дурангни қўлга киритишди. У шу ўйинда дубль расмийлаштирди.

Месси кетма-кет етти ўйиндан бери майдонни гол ёки ассист билан тарк этмоқда. Шу давр мобайнида аргентиналик форвард 6 та гол урди ва жамоадошларига 4 бор ҳал қилувчи пас берди.

Лионель Месси ҳозирча МЛС тўпурарлари рўйхатида 19 та гол билан пешқадам. Шу билан бирга, у 11 та голли пас билан лигадagi энг яхши ассистент сифатида ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ