Месси Астурия маликаси мукофоти билан тақдирланди
Лионель Месси узоқ йиллик муваффақиятли фаолияти ва хайрия ишлари учун принцесса Астурия мукофотига сазовор бўлди.
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси футболчилик фаолиятидаги улкан ютуқлари ва хайрия ишлари учун Астурия маликаси мукофотини қўлга киритди.
Аргентиналик футболчига мукофотни Испания тахтининг вориси — малика Леонор топширди.
Месси 22 октябрь, пайшанба куни рафиқаси Антонелла Рокуццо билан бирга Астурияга етиб келди. Бу «Интер Майами»нинг МЛСдаги кейинги учрашуви — «Нью-Йорк Ред Буллз»га қарши баҳсдан уч кун олдин содир бўлди. Лионелнинг рафиқаси ҳам тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Месси жорий мавсумда «Интер Майами» сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Октябрь ойида аргентиналик футболчи миллий жамоа сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди.
Изоҳлар (0)