Месси "Барселона"га қайтади, фақат...

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Интер Майами"да ўйнаётган Лионель Месси футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Каталония клубида ишлашни истамоқда.

"El Chiringuito" нашри хабарига кўра, 36 ёшли аргентиналик келажакда "Барселона"нинг янги спорт директори бўлиш истагини билдирган. Шу билан бирга, манбанинг қайд этишича, агар Мессига Аргентина терма жамоасининг техник директори бўлиш таклифи тушса, у терма жамоа фойдасига ишлашни афзал кўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси овоз беришда “Манчестер Сити” форварди Эрлинг Холанд ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдириб, саккизинчи “Олтин тўп” соҳибига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!