Месси ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари, Роналду 3-ўринда

GiveMeSport портали УЕФА Чемпионлар лигасида ўтказилган ўйинлар сонига нисбатан энг кўп гол урган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, рўйхатнинг биринчи поғонасидан “Барселона” форварди Лионель Месси жой олди. 32 ёшли аргентиналик футболчи шу кунгача ЕЧЛда жами 141 та ўйин ўтазган ва рақиблари дарвозасига 114 та гол урган. Унда ҳар бир ўйинга ўртача 0,81 гол тўғри келмоқда. “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистерлой (73 та ўйин, 56 та гол, 0,77) эса 2-ўринда қайд этилди.

Кучли учликни “Ювентус” форварди Криштиану Роналду (169 та ўйин, 128 та гол, 0,76) якунлаб берди.

  1. Лионель Месси
  2. Руд ван Нистерлой
  3. Криштиану Роналду
  4. Роберт Левандовски (86 та ўйин, 64 та гол, 0,74)
  5. Неймар (57 та ўйин, 35 та гол, 0,61)
  6. Филиппо Индзаги (81 та ўйин, 46 та гол, 0,57)
  7. Эдинсон Кавани (62 та ўйин, 35 та гол, 0,56)
  8. Серхио Агуэро (71 та ўйин, 39 та гол, 0,55)
  9. Карим Бензема (119 та ўйин, 64 та гол, 0,54)
  10. Рауль (142 та ўйин, 71 та гол, 0,50).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)