Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Месси фақат Суаресдан ортда қолмоқда

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Улар ўртасида кураш қизғин кечяпти.

"Барселона" Ла Лига 23-туридан ўрин олган учрашувда "Алавес"ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Кўк-анорранглилар" юлдузи Лионель Месси бу баҳсда дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Эътиборлиси, аргентиналик футболчи ҳар икки голини жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси орқали киритди.

Бу голлари билан Лео ички биринчиликдаги голлари сонини 15 тага етказиб олган ҳолда, "Севилья" ҳужумчиси Юссуф Эн-Несирини ортда қолдирди. Тўпурарлар пойгасида "Атлетико" форварди Луис Суарес 16 гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ