Месси Финалиссимада иштирок этмаслигини айтди

  • 4 декабрь, 21:08
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги Финалиссимада ўйнаш-ўйнамаслиги ҳақида жавоб берди. Аввалроқ ОАВда Аргентина терма жамоаси 2026 йилнинг 27 март куни Испанияга қарши майдонга тушиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Финалиссима - Евро (Испания терма жамоаси) ва Копа Америка (Аргентина терма жамоаси) ғолиблари ўртасидаги бир ўйиндан иборат турнир.

Tecno

- Йўқ, ростини айтсам, йўқ. Ҳатто ўтказилиши ҳам тасдиқланмаган. Улар ҳатто Финалиссимани ўтказиладими йўқми билмайдилар. Аммо, ростини айтсам, мавсум ўртасида мавсумолди тайёргарликнинг бўлиши мен учун барчасини ўзгартиради.

Бу янги мавсумни нолдан бошлашга ўхшайди ва мавсум ўртасида мавсумолди тайёргарлик менга катта ёрдам беради. Европада тўп сураётган футболчилар ҳар доимгидек, мавсумнинг финалига елкаларида бир талай ўйинлар билан келишмоқда. Қатардаги жаҳон чемпионати истисно бўлди, чунки у мавсум ўртасида бўлиб ўтди. Кўпчилик камроқ чарчагани учун ўзини яхши ҳис қилди. Ўйлайманки, мен билан ҳам шундай бўлади, - дея Мессининг сўзларини келтирди ESPN.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!