Месси "ғалаба тумори"ми?!

Лионель Месси тўп сураётган “Интер Майами” ўзининг ғалабали сериясини узайтирди.

МЛС Лига кубоги ярим финали доирасида бўлиб ўтган “Филадельфия Юнион”га қарши баҳсда "Интер Майами" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни 36 ёшли аргентиналик ҳужумчи ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Таъкидлаш керакки, Месси “Интер Майами” сафида июль ойида дебют қилганди. У ўтган давр мобайнида “Круз Асул” (2:1), “Атланта” (4:0), “Орландо Сити” (3:1), “Даллас” (4:4, пенальтилар бўйича - 5:3), “Шарлотт” (4:0) ва “Филадельфия” (4:1) жамоаларига қарши ўйинларда гол уришга эришди.

Эътиборлиси, “Майами” аргентиналик юлдуз иштирок этган барча 6 та ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Флорида жамоаси Месси майдонга тушган ўйинларда жам 21 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!