Месси ҳаммадан ўзиб кетди
"Интер Майами" ҳужумчиси, саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Месси "Нэшвилл"га қарши уй учрашувида (2:2) яна бир бор ўз маҳоратни намойиш этди ва жамоаси дарвозасига гол урди.
39 ёшли аргентиналик юлдуз учун бу жорий мавсумдаги 19-гол, умумий фаолиятида эса 928-гол бўлиб қайд этилди. Шу тариқа Месси чемпионатдаги тўпурарлар пойгасида якка етакчиликни қўлга киритди, "Даллас" форварди Петар Мусадан (18 гол) бир қадам олдинга чиқди.
Месси шу билан MLSдаги самарали ўйинлар сериясини етти учрашувга етказди. Ушбу оралиқда у рақиб дарвозабонларини етти марта мағлуб этди ва тўртта голли узатма амалга оширди.
"Интер Майами" ҳозирча Шарқий конференция турнир жадвалида 25 ўйиндан сўнг 45 очко тўплаб, 2-поғонада бормоқда. "Нэшвилл" эса 54 очко билан етакчиликни сақлаб турибди.
Кейинги турда MLS доирасида "Интер Майами" 21 сентябрга ўтар кечаси "Сан-Диего"ни ўз майдонида қабул қилади (Москва вақти билан). "Нэшвилл" эса бир кун олдин ўз уйида "Чикаго"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар