Месси "Интер Майами" қароргоҳини тарк этади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси келаси ҳафта Испанияга йўл олади. У ерда машҳур юлдуз 2026 йил учун спорт соҳасидаги ютуқлари учун Астурия маликаси мукофоти билан тақдирланади, деб хабар бермоқда ESPN журналистлари. 

Аргентиналик юлдузнинг Овьедо шаҳрига сафарини клуб бош мураббийи Кристиан «Кили» Гонсалес тасдиқлади. Унга кўра, тақдирлаш маросими якунлангач, Месси жамоа ихтиёрига қайтиб, «Нью-Йорк Ред Буллз»га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.

«Жамоадаги ҳамманинг фикри бир хил — Месси  албатта у ерда бўлиши керак. Чунки бу жуда катта ва нуфузли мукофот», — деди Гонсалес.

Мураббийнинг таъкидлашича, Мессининг сафар жадвали уни ташвишга солмаяпти ва бу ҳолат футболчининг ўйинларга тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатмаслигига ишончи комил.

Лионель Месси ушбу мукофотга нафақат футболдаги улкан ютуқлари, балки хайрия фаолияти учун ҳам муносиб деб топилган. Таъкидланишича, мукофот спортчи ютуқларинигина эмас, балки болаларга таълим олиш ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган ишларини ҳам эътироф этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!