Месси "Интер Майами"ни тарк этадими?

Лионель Мессининг Европа ёки Саудия Арабистонига йўл олиши борасида миш-мишлар тарқалмоқда. Бундай турдаги маълумотларга инсайдер Фабрицио Романо ўз фикрини билдириб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, футболчи "Барселона"га қайтишни режалаштирмаяпти. Шунингдек, у МЛСни тарк этишни ҳам истамайди. Лионель бор эътиборини клуби ва терма жамоасининг олдинда турган ўйинларига қаратмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" плей-офф босқичига чиқа олмагани боис, 2 ой майдонга туша олмайди. Шу сабабли, унинг бошқа клубга ижарага ўтиш имкони борлиги ҳақда хақда хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!