Месси "Интер Майами"ни тарк этди

Лионель Месси ЖЧ-2026 саралаш босқичи учун Аргентина терма жамоасига чақирув олди. 36 ёшли юлдуз ҳужумчи МЛСда "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинларини ўтказиб юборади.

"Интер Майами" Мессисиз қандай курашади, деган саволга флоридаликлар бош мураббийи Херардо Мартино жавоб берди.

"Биз қўлимиздан келганича яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, кетаётган футболчилар соғ-саломат қайтишига умид қиламиз", - деди Мартино журналистларга.

Лео Месси "Интер Майами" сафида 11 та ўйинда 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!