Месси Хесус де Мигел фожиасига изох берди.
Лионель Месси 30 ёшида вафот этган «Тенерифе» ҳужумчиси Хесус де Мигелнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирди.
«Интер Майами» клубининг юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси «Тенерифе» форварди Хесус де Мигелнинг вафоти ҳақидаги қайғули хабарга муносабат билдирди.
«Гапиь йўқ… Оиласи ва яқинларига таъзия билдираман. Руҳи шод бўлсин», — дея ёзди 39 ёшли аргентиналик футболчи ижтимоий тармоқларда.
Хесус де Мигел Сегунда мусобақасининг еттинчи турида «Андорра» дарвозабони Хесус Овоно билан тўқнаш келганидан сўнг майдонда ҳушидан кетган эди. Ҳужумчи юраги тўхтаб қолган, аммо шифокорлар унинг аҳволини маълум вақтгача барқарорлаштиришга муваффақ бўлишган. Шунга қарамай, воқеадан бир кун ўтиб, де Мигел шифохонада вафот этди. У 30 ёшда эди.
Унинг хотирасини ёд этиш мақсадида шу ҳафтада бўлиб ўтадиган барча еврокубок учрашувлари бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Изоҳлар (0)