Месси жамоадошларига сюрприз тайёрлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина миллий  терма жамоаси сардори Лионель Месси жамоадошларини кутилмаган совғалар билан хурсанд қилди. У миллий жамоа таркибидаги 25 нафар ҳамкасбига махсус тайёрланган, ҳар бири учун алоҳида дизайн қилинган совға тўпламларини тақдим этди. Совғалар замонавий услубдаги рюкзак ичига жойлаштирилган, шунингдек, ҳар бир ўйинчига анъанавий ичимлик – мате чойидан бир қутидан берилган.

Бу ҳақда жамоа ҳимоячиси Маркос Сенесининг дугонаси Келси-Роуз Боуэрс ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

- Жуда чиройли эътибор ва совғалар, – деб ёзди у ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси сўнгги жаҳон чемпионатида финалгача етиб борганди. Ҳал қилувчи баҳсда терма жамоа Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунга қарамасдан, жамоанинг иштирокини Аргентина жамоатчилиги муваффақиятли деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!