Месси жазога тортилди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ва «Интер Майами» дарвозабони Йен Фрэй МЛСнинг навбатдаги турида «Филадельфия Юнион»га қарши ўйин (2:2) якунларига кўра молиявий жаримага тортилди.
Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манба маълумотига кўра, учрашув давомида Месси «Филадельфия Юнион» футболчиси Куинн Салливан билан кескин тортишув марказида қолган. Эпизод пайтида у рақибини қўли билан бошидан уриб юборган. Кейинроқ Фрэй ва Салливан иштирокида яна бир тортишув қайд этилган.
Ўйиннинг қўшимча дақиқаларида эса Каван Салливан ва Янник Брайт ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада ҳакам ҳар икки футболчини майдондан четлатган.
Мазкур вазиятлар мустақил интизомий комиссия томонидан қайта кўриб чиқилди. Натижада Каван Салливан олган қизил карточка бир овоздан бекор қилинди. Шу билан бирга, Месси ва Фрэйга нисбатан молиявий жарима қўлланди. Жазо миқдори ошкор этилмаган.

Фикрлар