Месси: "Жуда қийин ўйин бўлди"

Аргентина Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Эквадорга қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. Ўйиндаги ягона голни урган Лионель Месси журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

"Биз саралаш ўйинлари осон ўтмаслигини биламиз. Эквадорда сифатли футболчилар бор. Улар нима қилишни билишади ва жисмоний ҳолатлари ҳам яхши. Жуда қийин ўйин бўлди. Озгина чарчадим ва ўзгартирилишимни ўзим сўрадим. Ҳозир ҳаммаси жойида. Жаҳон чемпиони бўлганимиздан кейин барча бизни мағлуб қилишни истайди", - деди "Интер Майами" ҳужумчиси. 

Маълумот учун, Скалони шогирдларини олдинда 2-турдан ўрин олган Боливияга қарши учрашув кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!