Месси катта ишга қўл урди

  • 19 августа, 2023, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси МЛСни Европанинг энг кучли беш чемпионати даражасига кўтарилишига ишонмоқда.

Tecno

- Мен МЛСда дунёнинг энг кучли лигалари қаторига қўшилиш учун имконият бор, деб ҳисоблайман. Ҳозир ўсишнинг айни вақти келди.

Бу мамлакатда муҳим мусобақалар ўтказилади. Бу ерда футбол энг юқори даражага чиқиши учун ҳамма шароит яратилган, - деди Лионель Месси.

Бундан аввалроқ, Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтган Криштиану Роналду ушбу мамлакат лигаси тез орада кучли бешлик чемпионатлари қаторига қўшилишини таъкидлаган эди.

Европада ўзаро рақобатлашган икки юлдуз энди АҚШ ва Саудия Арабистони футболини кўтаришга бел боғлаган бўлиб чиқяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Ilhomjon
19/08/2023 17:59
Мессы еки Рональдо Узбекистонда Футбол уйнамасмикин зора бизни хам Футбол ривожланса олга Навбахор