Месси менга майдонда халақит қиляпти

“Интер Майами” ҳимоячиси Камол Миллер жамоага қўшилган Лионель Месси туфайли майдонда диққатини жамлай олмаётганини айтди.

- Мен олдимга қўйилган вазифаларга эътибор қаратиш ўрнига Мессининг хатти-ҳаракатларига махлиё бўлиб қоляпман. Ёнингда шундай ажойиб футболчи тўп тепаётганида диққатингни жамлаб олиш жуда қийин бўлар экан, - деди Камол Миллер.

Лионель Месси Европадаги фаолиятини якунлаганидан кейин кутилмаганда МЛСга кўчиб ўтишга қарор қилди.

“Интер Майами”га келганидан бери 36 ёшли футболчи ҳозирча тўққизта учрашув ўтказиб, ўз номига ўн битта гол ёздириб қўйди.

Месси ёрдамида “Интер Майами” АҚШ ва Мексика клублари иштирокида ўтказилган Лигалар кубогида бош совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!