Месси: Менинг жойим ўша ерда

  • 29 Jan 11:12
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лионель Месси фаолиятини якунлагач, Барселонада яшашни истайди. Бу ҳақда футболчининг оиласига яқин бўлган аргентиналик журналист Янина Латорре хабар берди. 

"Мен ундан Майамида қолмайсизми, деб сўрадим. У эса: "Йўқ, йўқ. Менинг жойим ўша ерда", дея жавоб берди. 

У фаолиятини якунлагач, ўзини доим бахтли ҳис қилган шаҳри, Барселонага қайтишини айтди",
- деди Латорре "La Nacion" нашрига берган интервьюсида. 

Биласиз, Месси фаолиятининг катта қисмини, яъни 2003 йилдан то 2021 йилгача бўлган муддатни "Барселона" сафида ўтказган. 






 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!