Месси МЛС тарихига номини ёзди
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси МЛС тарихида ўз клуби сафида барча турнирларда 100 та гол урган энг тез футболчи бўлди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Месси ушбу натижага “Интер Майами” сафида Мексиканинг “Крус Асуль” клубига қарши Кампеонес кубоги учрашувида гол урди. Манба хабар беришича, Мессига клуби сафида 100 та голга етиш учун 155 та учрашув керак бўлган.
Аргентиналик футболчи 2023 йилдан буён “Интер Майами” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Кампеонес кубоги (Campeones Cup) — ҳар йили бир учрашувдан иборат тарзда ўтказиладиган футбол турнири бўлиб, унда АҚШ МЛС амалдаги чемпиони ва Мексика Лига MXнинг “Чемпионлар чемпиони” соврини соҳиби ўртасида Суперкубок баҳси ўтказилади.

Фикрлар