Месси МЛСда янги рекорд ўрнатди
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси яна бир бор МЛС тарихига кирди.
39 ёшли юлдуз навбатдаги ўйинда дубль қайд этиб, жамоасига «Ди Си Юнайтед»ни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди — 4:0.
Шу билан аргентиналик футболчининг ҳисобида 23 та гол ва 13 та голли узатма жамланди. Inter Miami News Hub хабарига кўра, Месси МЛС тарихида учта кетма-кет мавсумда камида 35 та голда бевосита иштирок этган илк футболчига айланди.
Ўтган мавсумда Лионель жамоасининг чемпионатда урган 48 та голида иштирок этган эди. 2024 йилги мавсумда эса бу кўрсаткич 36 та бўлган, жорий мавсумда ҳам у шу натижани такрорламоқда.
Ҳозирги кунда айнан Месси МЛС-2026 мусобақасида энг яхши тўпурарлар рўйхатида пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти.

Фикрлар