Месси мухлисларига хушхабар

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан қутилиб, жамоанинг машғулотларида тўлиқ иштирок эта бошладиди. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар тарқатди.

Аргентиналик юлдуз жароҳат олганидан кейин жамоасининг тўртта ўйинини ўтказиб юборишига тўғри келди.

- Лионель Месси икки кун кетма-кет умумий гуруҳ машғулотларида қатнашди. Кундан кунга унинг аҳволи яхшиланяпти, - деди “Интер Майами” ёрдамчи мураббийи Хавьер Моралес.

“Интер Майами” мураббийлар штаби ва мухлислар амалдаги жаҳон чемпионининг навбатдаги турда “Цинциннати”га қарши бўладиган баҳсда иштирок этишини кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!