Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Месси Пеленинг натижасини такрорлади

Аргентина Месси етакчилигида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати финалига чиқди.

2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина терма жамоаси Лионел Месси етакчилигида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

39 ёшли Месси учрашувда икки марта ҳал қилувчи пас берди — голлар Энцо Фернандес ва Лаутаро Мартинес томонидан урилди. Шу тариқа, у жорий мундиалда ўз ҳисобидаги ассистлар сонини тўрттага етказди.

Opta Sports маълумотига кўра, Месси Пеле 1970 йилги жаҳон чемпионатида қайд этган ютуғини такрорлади. Ўшанда бразилиялик афсона бир турнир доирасида плей-офф босқичида тўртта голли пас берган эди. Шундан бери бундай натижага ҳеч ким эриша олмаганди.

Эндиликда Мессида Пеле рекордини янгилаш имконияти бор. 19 июль куни Испанияга қарши финал баҳсида у яна бир голли пас берса, плей-офф босқичидаги ассистлар сони бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида ягона рекордчига айланади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ