Месси ўз фаолиятида 911-голини урди
Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси Исландияга қарши ўртоқлик учрашувида яна бир бор гол урди.
Жанубий Америка вакили рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди — 3:0. 38 ёшли Месси учрашувнинг 72-дақиқасида пенальтидан аниқ зарба бериб, ҳисобни йириклаштирди. Бу гол унинг профессионал карьерасидаги 911-гол, Аргентина терма жамоаси сафида эса 117-гол бўлиб қайд этилди.
Маълумот учун, Месси ҳозирга қадар «Барселона» таркибида 672 та, Аргентина терма жамоасида 117 та, «Интер Майами»да 90 та ва «ПСЖ»да 32 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Скалони бошқарувидаги Аргентина терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган аргентиналиклар гуруҳ босқичида Иордания, Австрия ва Алжир терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар