Месси “Олтин тўп” олган Дембелега нима деди?

  • 23 сентябрь, 07:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майаси” ҳужумчиси Лионель Месси ўзи билан бирга ПСЖда ўйнаган Усмон Дембеле “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан кейин унга мурожаат қилди.

Tecno

- Буюк Усмон! Табриклайман ва сен учун жуда хурсандман. Бу совринга муносибсан, - деб ёзди Лионель Месси Дембеленинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига қўйган постига изоҳда.

Ўтган мавсум Франция чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган 28 ёшли ҳужумчи “Олтин тўп” соврини учун ўтказилган сўровномада кучли учликдан жой олган “Барселона” юлдузи Ламин Ямал ва ўзининг жамоадоши Витиньяни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг ўзи “Олтин тўп” жамғариш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. 38 ёшли юлдуз фаолияти давомида бу совринга саккиз марта эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!