Месси ўзига янги жамоа танлади, лекин...
Лионель Мессининг келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. ПСЖнинг Чемпионлар лигасини эрта тарк этгани кўп нарсани ўзгартириб юборди.
Таниқли журналист Херард Ромеронинг маълум қилишича, аргентиналик блдуз парижликлар билан янги шартнома тузмоқчи эмас. Бир неча музокара муваффақиятсиз якунланган.
Манбанинг таъкидлашича, Мессининг ўзи “Барселона”га қайтишни хоҳлаяпти. Лекин бу трансферни амалга ошириш учун жиддий тўсиқлар бор.
Ана шундай тўсиқлардан бири – молиявий фэйр-плей 2021 йилда Мессининг каталонияликлар билан шарномани янгилашига имкон бермаган эди.
Жаҳон чемпиони фаолиятини Европада давом эттириб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ва яна бир бор “Олтин тўп” совринини қўлга киритишни истаяпти.
Фикрлар