Месси ПСЖда жамоадошини ҳақорат қилиб келган
Лионель Месси ПСЖда ўйнаган даврида клуб ярим ҳимоячиси Витиньяни билан муносабатлари яхши бўлмаган.
L'Equipe нашри арентиналик юлдуз машғулотларда португалиялик футболчини заифликда айблагани ҳақида маълумот тарқатди.
Месси 2021-2023 йиллар давомида Париж клубида тўп тепган ва икки марта Франция чемпионлигига сазовор бўлган.
23 ёшли Витинья Парижга 2022 йили “Порту”дан кўчиб ўтган эди. Бу ўйинчи учун ПСЖ 41,5 миллион евро тўлаган ва беш йиллик шартнома имзолаган.
Лионель Месси айни пайтда АҚШ чемпионатида “Интер Майами” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Фикрлар