Асосий мазмунга ўтиш

Месси қишда «Интер Майами»ни тарк этиши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Лионель Месси қишки трансфер ойнасида «Интер Майами»ни тарк этиб, «Ньюэллс Олд Бойз» клубига ўтиши мумкин.

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси қишки трансферлар ойнасида АҚШ клубини тарк этиб, ватанига қайтиши мумкин.

Estadio 3 нашри маълумотларига кўра, 39 ёшли аргентиналик футболчи «Ньюэллс Олд Бойз» клубига ўтишга яқин турибди. Месси фаолиятининг дастлабки босқичида ушбу жамоа академиясида таҳсил олган.

Шу билан бирга, ҳужумчининг Майами клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил декабрига қадар мўлжалланган. Аргентиналик юлдуз 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унга қадар «ПСЖ» ва «Барселона» сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда МЛС мунтазам чемпионатида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ