Месси расман энг қиммат ўйинчи бўлди
Жаҳон футболида Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Эрлинг Холанд каби янги юлдузлар порламоқда. Табиий равишда уларнинг трансфер нархи ҳам мунтазам кўтарилиб боряпти.
Яқин ўтмишнинг энг ёрқин юлдузлари ҳисобланган Лионель Месси ва Криштиану Роналду Европа майдонларини янги авлод вакилларига бўшатиб берди. Ҳозир ёши ўтиб қолган бу футболчилар янги юлдузлар билан рақобатлаша олмайди.
Шунга қарамай, Лионель Месси АҚШга кўчиб ўтганидан кейин МЛС тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчи сифатида қайд этилди.
Аргентиналик юлдузнинг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкеил этмоқда ва бу уммонортида энг катта кўрсаткич ҳисобланади.
Манбанинг таъкидлашича, профессионал фаолияти давомида АҚШ чемпионатида Тьерри Анри, Златан Иброҳимович ва Дэвид Бэкхем каби юлдузлар ўйнаган. Бироқ, уларнинг ҳеч бири МЛСга келган вақтда уларнинг трансфер нархи Мессиникичалик қийматга эга бўлмаган.
Фикрлар