Месси, Роналдуга етишингга ҳали анча бор!
«Интер Майами» етакчиси Лионель Месси яна бир бор тарихга из қолдирди.
39 ёшли аргентиналик ҳужумчи МЛСнинг навбатдаги учрашувида «Монреаль» дарвозасига тўртта тўп киритиб, ўзининг умумий голлар сонини 927 тага етказди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида Криштиану Роналду қайд этилган. Унинг ҳисобида 978 та гол бор ва португалиялик ҳужумчи ҳамон фаол фаолиятини давом эттирмоқда.
Маълумки, Месси яқинда отаси Хорхе вафоти муносабати билан бир муддат майдондан четлашган эди. Маросимлар якунлангач, аргентиналик юлдуз яна «Интер Майами» ихтиёрига қайтиб, жамоасига ёрдам беришни давом эттирмоқда.
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси умумий ҳисобда 1171та расмий ўйинда майдонга тушиб, 927 та гол урган ва 421 марта голли пас берган.
Унинг асосий рақиби ҳисобланган, «Ан-Наср» жамоасининг 41 ёшли форварди Криштиану Роналду эса шу кунга қадар 1333та учрашувда 978та гол ва 261та голли узатма қайд этган.

Фикрлар