Месси Роналдуни қувяпти
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Исландияга қарши ўртоқлик учрашувида (3:0) пенальтидан гол урди.
"Интер Майами"нинг 38 ёшли юлдузи майдонга 70-дақиқада захирадан туширилди, орадан икки дақиқа ўтиб, 72-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.
Шу тариқа Мессининг профессионал карьерасидаги голлари сони 1156 ўйинда 911 тага етди. Улардан 672 голини у "Барселона" таркибида, 117 тасини Аргентина терма жамоаси сафида, 89 тасини "Интер Майами"да ва 32 тасини ПСЖда урган.
Шунингдек, Лионель ҳисобида 414 та голли узатма ҳам мавжуд.
Унинг асосий рақибларидан бири ҳисобланган "Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду эса фаолияти давомида 1323 учрашувда 973 та гол муаллифи бўлган. Бу кўрсаткичлар бўйича 41 ёшли юлдуз мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Фикрлар