Месси Роналдунинг рекордини кўзлади

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Леганес”га қарши учрашувда пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу гол аргентиналик тўпурарнинг 699-голи бўлиш билан бирга, 11 метрлик нуқтадан аниқ йўллаган 56-зарбаси сифатида ҳам қайд этилди.

Пенальтидан гол уриш бўйича Лео “Реал”, “Атлетико” ва “Райо Вальекано” сафида тўп сурган Уго Санчесга етиб олди.

Испания чемпионатида пенальтини аниқ амалга ошириш бўйича мутлақ рекорд Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик юлдуз Ла Лигадаги фаолияти давомида 61 та пенальтини аниқ бажарган.

Мутахассислар яқин йиллар ичида Месси бу рекордни янгилаши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

“Челси” Роналду бўйича қарорини эълон қилди

“Реал”да синган юлдузлар

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)