Месси: Унинг кўзларига қарай олмаганман. Чунки...

"Барселона" форварди Лионель Месси франциялик ҳужумчи Тьерри Анри ҳақида гапириб ўтди.

Айтиш керакки, 2007 йил франциялик ҳужумчи Тьерри Анри “Арсенал”дан “Барселона”га кўчиб ўтган ва 2010 йилгача ушбу жамоада тўп сурган.

“Анри биринчи кун кийиниш хонасига кирганида, ҳатто, унинг кўзларига қарай олмаганман. Чунки, унинг Англиядаги муваффақиятларини билардим.

У аллақачон тажрибали футболчига айланиб бўлган эди ва биз бирдан бир жамоада пайдо бўлиб қолдик. Мен унга шундай ҳайрат билан қарардим. Унинг вазиятлардан жуда осонлик билан фойдаланиши менга ёқарди”, - дейди аргентиналик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)