Месси Вальвердедан нимани сўради?
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан жамоанинг янги аъзоси Артурнинг келажаги масаласида гаплашди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи жамоа бош мураббийидан 22 ёшли футболчига кўпроқ ишонч билдиришни сўраган. Мессининг фикрича айнан мана шу бразилиялик футболчи жамоанинг майдон марказида тўпни назорат қилиши учун барча хусусиятларга эга. Шу боис Месси тез орада Артурнинг асосий таркибга киритилишини кутмоқда.