Месси хунук хабар олди

TIGGO 2 PRO

“Интер Майами” клуби матбуот хизмати жамоанинг асосий юлдузи Лионель Месси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилгани ва унинг натижаларини эълон қилди.

37 ёшли юлдуз яқинда МЛС доирасида “Атланта Юнайтед” жамоасига қарши учрашувда шикастланган эди. Месси 20-дақиқада гол урган баҳс флоридаликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

-  Месси МРТ текширувидан ўтди. Бу амалиёт унинг мушакларини чуқурроқ текшириш мақсадида ташкил қилинди. Натижалар мушакларда кичик жароҳатланишлар борлигини тасдиқлади. Ҳозирча, Леонинг олдиндаги учрашувларда қатнашиши аниқ эмас, - дейилади клуб баёнотида.

Таъкидлаш жоизки Месси жароҳати туфайли Аргентина терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси доирасида Уругвай ва Бразилияга қарши ўтказиладиган учрашувларида ҳам қатнашмайди.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!